“Реал” футболчиси Моуриньодан таклиф олди

“Реал”да Зинедин Зидан билан чиқиша олмаган Гарет Бэйлга ўз жамоасидан жой берган Жозе Моуриньо франциялик мутахассисдан норози эканини эълон қилган Искони ҳам Лондонга чорламоқда.

Португалиялик мураббий истеъдодли плеймейкер “Тоттенхэм”нинг ўйинини кучайтира олишига шахсан ишонмоқда. Моуриньо клуб раҳбариятини испаниялик футболчини олишга кўндирган. Жозе таркиб янада кучайтирилган тақдирда, “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи кучли тўртликка кириш учун курашиши таъкидламоқда.

“Реал”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган Исконинг ўзи ҳам Мадридни тарк этишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)