“Реал” футболчиси нархини эълон қилди

“Реал” раҳбарияти бош мураббий Зинедин Зиданга керак бўлмай қолган Альваро Одриосоланинг нархини эълон қилди.

Қатор клублар қизиқаётган футболчи учун 20 миллион евродан кам бўлмаган маблағни мадридликлар ҳисобига ўтказиб берган жамоа истеъдодли ҳимоячини олиб кетиши мумкин бўлади.

Мавсум бошида франциялик мураббий катта умидлар билан Одриосолани “Бавария” ижарасидан қайтариб олган эди. Лекин у ишончни оқлай олмади. Жорий мавсумда атиги битта учрашувда 57 дақиқа тўп тепган Альваро бош мураббийни ўз маҳоратига ишонтира олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!