“Реал” футболчиси ўзига жамоа танлади

“Реал”даги аҳволидан норози бўлиб, ўзини ижарага беришни талаб қилган Мартин Эдегор “Арсенал”га кўчиб ўтадиган бўлди.

Аслида бу футболчи ҳеч қачон “Реал”нинг асосий таркибига даъвогар бўлмаган. Ёзда клуб янги ўйинчи сотиб олмагани учун Зинедин Зидан ижарада юрган бир неча футболчини ортга қайтаришга қарор қилган эди. Улар қаторида норвегиялик ярим ҳимоячи ҳам Мадридга қайтди. Лекин у асосий таркибга кира олмади.

Шу боис, “Қироллик клуби” 22 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз қисқа муддатли ижарага юборишга рози бўлди. Натижада Мартин Эдегор Микель Артета билан суҳбатлашганидан кейин “Арсенал” вариантини танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!