“Реал” футболчиси қамоқдан қандай қутилиб қолди?
“Реал” ҳужумчиси Лука Йович ўз юрти Сербияга борганида карантин қоидаларини бузди ва унга қамоқ жазоси тайинланиши керак эди.
Маълумотларга қараганда Испаниядан Сербияга борган футболчи ҳукумат томонидан киритилган қатъий карантин чораларини писанд қилмай, дўстларидан бирининг туғилган кунини жамоавий тарзда нишонлаган.
Қоидага кўра, футболчи 6 ойлик қамоқ жазосини ўташи керак эди. Бироқ, футболчининг юристлари Сербия прокуратурасини қамоқ жазосини жаримага алмаштиришга кўндирди ва Йович озодликда қолиши учун 30 минг евро тўлади.
Фикрлар