“Реал” футболчиси шайхлардан мўмай даромадли таклиф олади

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин. 23 ёшли футболчи жорий мавсумда асосий таркибга кам тушаётгани сабабли, унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпаймоқда.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси даврида франциялик футболчига жуда фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Камавинга атрофидаги вазиятни Англия Премьер-лигасининг “Челси”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” каби қудратли клублари ҳам кузатиб бормоқда.

Transfermarkt экспертлари Камавинганинг баҳоси 50 миллион евро эканини қайд этган.  Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!