"Реал" футболчиси учун Европанинг 5 та гранди кураш олиб бормоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте жамоадан кетишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Рома", "Атлетико" ва "Севилья" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Таъкидлаш керакки, Льорентенинг ўзи Испаниядан ташқарида ўйнашни хоҳламоқда. Шу боис унинг АПЛ клубларига ўтиш эҳтимоли юқорироқ.
Маълумот учун, Льоренте жорий мавсум “Реал” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди. Унинг трансфери 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар