"Реал" футболчиси Хамес яна Анчелотти қўл остида тўп тепиши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Англиянинг "Эвертон" жамоасида давом эттириши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, Хамеснинг хизматларига у билан "Реал" ва "Бавария" клубларида бирга ишлашган "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти қизиқмоқда.

Мадрид клуби футболчининг трансфери учун қанча талаб қилиши маълум эмас, аммо музокаралар икки клуб учун ижобий тарзда якунланиши тахмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!