"Реал" футболчиси ёзда Бундеслига клубига кўчиб ўтиши мумкин

Мавсумни Голландиянинг "Витесс" клуби сафида ўтказаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ёзги трансферлар даврида Бундеслига клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли норвегиялик футболчига Леверкузеннинг "Байер" клуби жиддий қизиқиб қолган. “Доришунослар” уни “қироллик клуби”дан бир мавсумга ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эдегорга Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мартин Эдегор жорий мавсум "Витесс" сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!