"Реал" футболчиси ёзда клубни тарк этади
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба ёзда клубни тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Журналистнинг ёзишича, ҳимоячининг ўзи мадридликлар сафида қолишни истаётган бўлса-да, лекин "қироллик клуби" австриялик ҳимоячи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Алабанинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Ҳозирда Давидга фақат Саудия Арабистони жамоаларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин футболчи Европадан таклиф кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳимоячи 2021 йилдан бери "Реал" сафида ҳаракат қилиб келади. Футболчи шу давр мобайнида 120 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар