“Реал” футболчиси ёзда “Ливерпуль”га ўтиши мумкин
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос ҳозирда ўзининг жамоадаги ўрнидан норози бўлмоқда ва ёзда “Ливерпуль”га кетмоқчи.

Mirror нашрида ёзишича, футболчи “Реал”да кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун Зинедин Зидандан норози бўлмоқда. “Ливерпуль” эса Себальосга Эмре Жаннинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Себальос ҳам “қизиллар” сафида тўп суришга қарши эмас ва ёздаёқ Юрген Клопп бошқарувидаги клуб сафига бориб қўшилмоқчи.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи бу мавсум Ла Лигада 7 та баҳсда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга эришди.