"Реал" футболчисига АПЛ клубидан харидор чиқмоқда
"Реал" ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини "Вулверхэмптон"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Express нашри.
"Бўрилар" 23 ёшли сербиялик футболчини жароҳатланган Рауль Хименесга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Олдинроқ, "Вулверхэмптон" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригига қизиқаётгани хабар қилинган эди.
2020/21 мавсумда Йович "Реал" сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар