“Реал” футболчисига жамоадан тезроқ кетишни маслаҳат беришди

Ижара асосида “Арсенал”да ўйнаётган испаниялик ярим ҳимоячи Даниэль Себальос “Реал”даги жамоадоши Мартин Эдегорга клубдан кетишни маслаҳат берди. Мавсум бошида Зинедин Зидан томонидан асосий жамоага қайтарилган норвегиялик ярим ҳимоячи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норозилигини билдирган.

- Ёш футболчилар мунтазам ўйнаши керак. “Реал”да менга ҳам бошқа ўйинчилар билан тенг имконият беришларини кутдим. Менга етарли ўйин вақти беришмади ва вазиятни ўзгартириш кераклигини, бошқа жамоада ўз ўрнимга эга бўлиш яхшироқ эканини тушундим.

Мен Мадридда бошимдан ўтганлари ҳақида гапиришим мумкин. Бунақада Мартин Эдегорнинг келажаги нима бўлишини билмайман, - деди Себальос.

“Арсенал” Мартин Эдегорни ҳам ижарага олишни истамоқда. “Канонирлар” 22 ёшли ярим ҳимоячини сўраб, “Қироллик клуби” раҳбариятига мурожаат қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар