"Реал" футболчисининг "совчилари" кўпайиб қолди
Испания терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога яна бир даъвогар пайдо бўлди.
"Sport.es" нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар"нинг янги хўжайинлари Маркони Лондонга олиб келмоқчи ва бунинг учун "Ливерпуль" ва "Милан" билан курашишга тайёр.
"Реал" Мадрид Асенсио билан хайрлашишга қарор қилган. Мадридликлар кейинги йили уни эркин агент сифатида қўлдан чиқармаслик учун шу ёзда сотишни мўлжалламоқда.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Испания Ла Лигаси доирасидаги 31 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган.
"Тransfermarkt" портали ярим ҳимоячини нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Марко "қироллик клуби"да 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Фикрлар