“Реал” Гвардиоладан футболчи сўраяпти

  • 27 апреля, 2021, 18:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Сити”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Поррони Мадридга олиб келишга қарор қилди.

Tecno

Айни пайтда 21 ёшли испаниялик футболчи ижара асосида “Спортинг”да тўп тепмоқда.  Ижара шартномасида португалияликлар Педрони 2022 йилнинг ёзигача ўз таркибида олиб қолиши кўрсатилган.

“Қироллик клуби” Поррони анчадан бери кузатиб келмоқда ва бу футболчи яқин келажакда Дани Карвахаль ўрнини боса олишига ишонмоқда. Шунинг учун ҳам мадридликлар ёзда “Манчестер Сити” раҳбарияти билан Порронинг трансферини тўлиқ сотиб олиш масаласида музокара қилмоқчи.

Педро Порро Португалия чемпионатида 28 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли пас оширди.

“Спортинг” чемпионат якунланишига беш тур қолган бир паллада, 73 очко билан биринчи ўринда бормоқда ва энг яқин таъқибчиси “Порту”дан олти очкога ўзиб кетган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию