“Реал”: Ҳали Мбаппе ҳам, яна бир неча юлдузлар ҳам келади

  • 21 октябрь, 2023, 15:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ёзги трансферлар вақтида трансфер бозорида катта ишларни амалга оширишини режалаштирмоқда.

Tecno

Relevo нашрининг таъкидлашича, мадридликлар учун ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе асосий нишон бўлиб қолаверади. ПСЖ раҳбарияти ҳам 24 ёшли форвардни ушлаб қола олмаслигини билади. Шу боис, парижликлар унга ёзда бошқа жамоага ўтиш бўйича банд киритилган шартнома таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, “Реал” яна камида учта ўйинчини кутяпти. Режага кўра, “Челси” сардори Рис Жеймс ҳимоянинг ўнг қанотидан, “Бавария” вакили Альфонсо Дэвис чап тараф томондан ўрин эгаллаши керак.

Шунингдек, бразилиялик вундеркин Эндрик 18 ёшга тўлиши билан “Реал” берган шартномани имзолайди ва ёзда Мадридга кўчиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!