"Реал" ҳамон де Хеани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давида де Хеанинг трансфери борасида ўзининг навбатдаги таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда  Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” 26 ёшли испаниялик голкиперни бу мавсум ҳам ўзида сақлаб қолишни режалаштиришган. Шунинг учун ҳам улар де Хеа учун 68 млн евро миқдорида пул талаб қилишмоқда. Футболчининг МЮ билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, де Хеа якунланган мавсум манкуанликлар сафида премьер-лиганинг жами 35та учрашувида майдонга тушганва ўз дарвозасидан 29та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!