“Реал” ҳеч ким танимайдиган ўйинчини оладиган бўляпти

“Реал” мутасаддилари олдида келаси ёзда жамоага олиб келиш учун ҳар томонлама муносиб ҳимоячи топиш вазифаси турибди.

Скаутлар мадридликлар “Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Люкебани олишни тавсия қилмоқда.

Marca нашрининг ёзишича, “Реал” ҳам 21 ёшли футболчига қизиқиб қолган. Улар Люкебани келаси ёзда трансфер қилишни истаяпти.

Франциялик марказий ҳимоячиси “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундеслига жамоаси уни 2023 йили 30 миллион еврога трансфер қилган эди.

Айни пайтда 40 миллион еврога баҳоланаётган Люкемба 2023 йили Франция терма жамоасига ҳам жалб қилиб, битта учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!