"Реал" ҳимоячилари жамоани тарк этиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадан кетиш эҳтимоли бор.
Испаниянинг "Реал Мадрид" клубини бир йўла 2 та марказий ҳимоячи тарк этиши мумкин. Булар Антонио Рюдигер ва Давид Алаба. "Қироллик клуби" 32 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилиш ёки қилмаслик масаласини кўриб чиқмоқда. Агар у жамоани тарк этса, мадридликлар унинг ўрнини имкон қадар тезлик билан тўлдириши талаб қилинади. Бундан фарқли ўлароқ, Давид Алабанинг жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори. 33 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида клубдан кетади. "Қаймоқранглилар" австриялик футболчи билан шартнома узайтирмоқчи эмас.
Маълумот учун, "Реал Мадрид" якшанба куни Ла Лиганинг 16-турида "Селта"ни қабул қилади.



Фикрлар