“Реал” ҳимоячиси Англия ва Италия грандлари қизиқиш билдирмоқда
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер атрофидаги трансфер музокаралари тобора қизиб бормоқда. Tuttosport хабарига кўра, аввалига фақат "Ювентус" қизиқиш билдираётгани айтилган бўлса, эндиликда унга Англиянинг икки гиганти — "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ҳам даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди.
"Ювентус" тажрибали марказий ҳимоячига 2 йиллик шартнома таклиф қилиб, умумий 10–12 миллион евро маош ваъда қилмоқда. "Реал Мадрид" эса, футболчига атиги 1 йиллик ва 5 миллион евролик янги шартнома таклифи бор.
"Реал Мадрид" клубидаги мураббийлик ҳолати ҳам Антонио Рюдигер қарорига таъсир қилиши мумкин. Вақтинчалик мураббий Альваро Арбелоа жамоани бошқармоқда ва унинг қўл остида Рюдигер асосий таркибда мунтазам ўйнамоқда. Аввалги мураббий Хаби Алонсо футболчига етарлича ўйин амалиёти бермади.
33 ёшли ҳимоячи 2022 йилдан буён мадридликлар сафида тўп сурмоқда. Шу вақт ичида у 174 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та ассист қайд этган. 2024 йилда у "Реал" билан УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган.
Рюдигер профессионал фаолиятини "Штутгарт"да бошлаган. Кейинчалик у "Рома" ва "Челси" жамоаларида ҳам муваффақиятли ўйнаган.
Айни пайтда ҳимоячи учун ҳақиқий трансфер кураши шаклланмоқда. Агар инглиз клублари ҳам расмий таклиф билан чиқса, ёзда катта клублар ўртасида жиддий молиявий рақобат юзага келиши эҳтимолдан холи эмас.
Қобулов Наврўз
Фикрлар