"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

  • 16 сентября, 2024, 09:21
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячи Дани Карвахаль билан шартномани узайтирмоқчи.

Tecno

"Marca" хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти Карвахални шартномани узайтириш нияти ҳақида аллақачон маълум қилган. Клуб испанияликни дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири деб билади.

Футболчининг агенти тез орада бош директор Хосе Анхел Санчес билан учрашиши кутилмоқда.

Маълумот учун, фулбекнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию