"Реал" ҳимоячиси "Эспаньол"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Реал"нинг Дин Хаусеннинг қизил карточкаси бўйича апелляцияси яна рад этилди.
Мадридликлар ҳимоячиси "Реал Сосьедад"га (2:1) қарши ўйиннинг 32-дақиқасида майдон марказида рақибнинг қарши ҳужуми барбод бўлиши натижасида қизил карточка олди. Учрашув бош ҳаками Хесус Хил Мансано бўлди.
Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) тартиб-интизом қўмитаси аввалроқ "қаймоқранглилар"нинг Хаусенни четлатиш бўйича дастлабки апелляциясини рад этган эди. Кейинчалик, RFEF апелляция қўмитаси ҳам дисквалификация тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди.
Шундан сўнг, "Реал" Испания спорт маъмурий судига (TAD) жазони вақтинча тўхтатиб туришни сўраб мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган, деб ёзади Marca.
Шу тариқа, 20 ёшли футболчи 20 сентябрь куни "Эспаньол"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.



Фикрлар