"Реал" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"дан таклиф бўлмоқда

"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячиси Ферланд Менди фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Fichajes" нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли французнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқиш билдирган.

Манба берган хабарга кўра, "аристократлар" Мендини жамоанинг асосий ўйинчисига айлантирмоқчи. "Қизил иблислар" ҳам ҳимоячи билан шартнома имзолашга жиддий киришган. Трансфер суммаси тахминан 55 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Менди барча мусобақаларда бор-йўғи 14та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!