“Реал” ҳимояга машҳур ўйинчини олиб келади

TIGGO 2 PRO

Испания Суперкубогида “Барселона”дан йирик ҳисобда (2:5) мағлубиятга учраган “Реал” дарҳол ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди.

“Қироллик клуби” каталонияликларга қарши ўйинда панд берган ўнг қанот ҳимоясига тажрибали футболчи Кайл Уокерни олиб келмоқчи. 34 ёшли англиялик футболчи “Манчестер Сити”дан кетиш пайида юргани мадридликларга қўл келиши мумкин.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, аслида мадридликлар бу позицияга “Ливерпуль” етакчиси Трент Александер-Арнольдни мўлжаллаб юрганди. Бироқ бу ўйинчини январда трансфер қилишнинг имкони бўлмагани учун “Реал” Кайл Уокерни мавсум охирига қадар ижарага олишни маъқул кўрмоқда.

Кайл Уокернинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Тажрибали ҳимоячи клуб раҳбариятидан ўзига бошқа жамоа топиш учун рухсат олгани айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!