“Реал” ҳимояга янги юлдузни танлади

Жорий мавсум ҳимоя чизиғида бир қатор муаммоларга дуч келган “Реал” ёзги трансферлар ойнаси даврида марказий ҳимояни кучайтирмоқчи.

The Touchline  ва  Bild каби нуфузли манбалар хабар беришича, марказий ҳимоячи позицияси учун номзодлар орасида биринчи ўринда Иброҳим Конате турибди.

Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам Англиядан кетишга руҳан тайёр. Унинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси ёзда якунланади.

25 май куни Ибраима Конате 27 ёшга тўлади. Франциялик ҳимоячи “Ливерпуль” сафида 169 та расмий ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!