“Реал” ҳийла билан “Барса” юлдузини ўзига оғдирмоқчи

“Барселона”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Рональд Араухо Европанинг қатор грандлари нишонида турибди. Энди уругвайлик футболчига харидорлар қаторига каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” ҳам қўшилди.

Араухонинг “Барселона” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Клуб мутасаддилари ҳали бу ўйинчини янги битимга кўндира олгани йўқ.

Мадридликлар Рональдни ҳозирги клуби билан янги келишув имзомасликка ва келаси ёзда эркин агент сифатида “Реал”га ўтишга кўндирмоқчи. Аслида мадридликлар бу усулни жуда кўп қўллашади. Хусусан, айни шу усулда “Ренн”дан Эдуардо Камавинга трансфер қилинган.

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе ҳам анча олдин “Қироллик клуби”га ўтишга рози қилинган эди.

Араухо жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ҳам ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!