"Реал" ҳужучиси қишда клубни тарк этиши мумкин
Get French Football News'нинг Le Progres'га таяниб ёзишича францияликлар Марианони қишки трансфер ойнаси вақтида ижарага олиши мумкин. 26 ёшли форварднинг Зидан қўл остидаги келажаги йўқ дея баҳоланмоқда.
"Қироллик клуби" ҳам уни бепул қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун доминиканлик ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клуб унинг 2 млн евро миқдоридаги маошини ҳам ўз зиммасига олиши талаб этилади.
Маълумот учун, Мариано жорий мавсум бирор марта Ла Лигада майдонга тушмади. Сўнгги бор ўтган мавсум сўнггида майдонда кўриниш берган эди.
Фикрлар