“Реал” ҳужумчиси А серия клубига ўтиши мумкин

“Реал” ҳужумчиси Лука Йович янги мавсум олдидан Италия А серияси клубига ўтиши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Фиорентина" сербиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Италия клуби футболчини 1 йиллик ижарага олмоқчи. "Бинафшаранглилар" Мадрид клуби ҳужумчининг маоши бир қисмини тўлаб беришига умид қилмоқда. Йовичнинг ўзи ҳам бошқа клубга ўтишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Лука "Реал"га 2019 йилнинг ёзида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан 63 миллион евро эвазига ўтган эди.

2021/2022-йилги мавсумда Лука “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3 та голли узатма муаллиифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!