"Реал" ҳужумчиси мавсумни Италияда якунлаши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Мариано Диас “Рома”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар Диасни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ ижарага олишмоқчи. Уларнинг фикрича Диас жамоанинг асосий ҳужумчиси Эдин Жекога муносиб ўриндош бўла олади.

Бундан ташқари “Рома” Диасга унинг “Реал”дан олаётган 4,5 млн евро маошини ҳам тўлашга тайёр.

Айтиш керакки, “Рома” раҳбарияти ёзда “Атлетико”дан ижарага олинган хорватиялик ҳужумчи Никола Калинични Мадридга қайтариб юборишмоқчи.

Маълумот учун, Диас жорий мавсум Ла Лигада биронта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!