"Реал" ҳужумчиси ўзига бошқа клуб топа олмаяпти
Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Мариано Диас жорий мавсум охиригача жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда "Football Espana" хабар берди.
Манбага кўра, футболчи бошқа жамоага ўтиш борасида эҳтимолий вакиллар билан келиша олмаган, шу боис у жамоада 2023 йилнинг ёзига қадар қолишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада тўртта ўйинда майдонга тушди ва гол ура олмади. Бундан ташқари, Диас бош мураббий Карло Анчелоттининг ишончини қозона олмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга асосий даъвогар "Вулверхэмптон" бўлиб турибди.
Фикрлар