Уэльслик форвард Зинедин Зидан қўл остида ўйнашдан норози бўлаётганини бир неча бор намойиш қилди. Шу билан бирга "манкунианлар" ҳам мавсум стартини кўнгилдагидек ўтказа олмади ва Бэйлга Оле-Гуннар Сульшер жамоаси учун идеал номзод сифатида қараляпти.

Ўз навбатида, "Реал" ҳам уэльслик футболчига келиб тушган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. "Галактикос", айниқса, "қизил иблислар" таклифига жиддий муносабатда бўляпти ва Бэйлнинг Погба трансферининг бир қисми бўлишига умид қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар Бэйлни ўтган ёзда ўз сафига қўшиб олиш учун бир неча бор ҳаракат қилишган эди.