"Реал" ҳужумчисига АПЛ грандлари харидор бўлишмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби форварди Винисиус Жуниор фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
EL Desmarque нашрининг ёзишича 19 ёшли бразилиялик футболчига "Арсенал», «Челси», «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлган. Ушбу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун, Винисиус “Реал” сафига 2018 йил “Фламенго”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол уришга эришди.
Фикрлар