Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" ҳужумчисига иккита зўр харидор чиқди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўзгариш қиладиган пайт келди

«Реал» жамоасида тўп суриб келаётган бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрик Италия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Рома» ва «Милан» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам Эндрикнинг ўйинларини яқиндан кузатиб, ҳужум чизиғини кучайтириш имкониятини ўрганмоқда. 

Шу билан бирга, эҳтимолий келишув албатта қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошмайди, деган тахминлар ҳам бор. Италия клублари футболчини кейинги трансфер даврларида қўлга киритишга уриниши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда Эндрик барча мусобақалар доирасида жами тўртта ўйинда майдонга тушди. У бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ