“Реал” ҳужумчисини “даҳшатли сумма”га сотмади

“Пари Сен-Жермен” клуби олдинги чизиқда Килиан Мбаппе, Неймар ва Лионель Месси ўйнаётганига қарамай, яна бир ҳужумчи олиб келишга ҳаракат қиляпти.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, парижликлар Винисиус Жуниорни сўраб, “Реал”га мурожаат қилган. ПСЖ бразилиялик ўйинчи учун мадридликларга 135 миллион евро таклиф қилди.

Бу ишга “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес аралашди ва ПСЖга дарҳол  рад жавобини берди.

Жуниор “Реал”да 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. 22 ёшли форварднинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!