"Реал" икки ёш футболчига икки кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби икки ёш истеъдод — Ян Диоманде ва Аюб Буадди хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «MadridZone» саҳифаси ижтимоий тармоқда хабар берди. 

Манбаларга кўра, мадридликлар бу футболчилар ўйинини охирги пайтларда яқиндан кузатиб келмоқда.

19 ёшли Кот-д’Ивуарлик ҳужумчи Ян Диоманде Германиянинг «Лейпциг» жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Якунланган мавсумда у клуб таркибида 36 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 марта ҳамкасбларига голли пас берди.
 

18 ёшли Марокашлик ярим ҳимоячи Аюб Буадди эса Франциянинг «Лилль» клубида тўп сурмоқда. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 42 ўйинда иштирок этди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!