“Реал” ишонган футболчисидан айрилмоқда

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансферлар вақтида Рафаэль Варан бошқа жамоаларга сотиб юборилмаслигини айтган эди. Бироқ, келаси ёзда франциялик ҳимоячининг ўзи Мадриддан кетишни истамоқда.

Айни пайтда “Қироллик клуби” 27 ёшли футболчи билан янги шартнома борасида музокара олиб бораётган бўлса-да, Варанни қолишга кўндира олгани йўқ. Унинг амалдаги шартномаси бир ярим йилдан сўнг якунланади ва ёзда унинг трансфер суммаси арзонлашади.

Шунингдек, Варан янги битимни имзоламаса, кейинчалик эркин агент сифатида бепул кетиб қолмаслиги учун “Реал” ёзда уни кирган нархига сотиб юбориши керак бўлади. Айни пайтда тажрибали ҳимоячини ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” ўз сафига чорламоқда.

Маълумотларга қараганда, “Реал” Варан трансферини 71 миллион еврога баҳолаган. Шунга қарамай, 50 миллион евродан бошланган таклифларни муҳокама қилишга ҳам тайёр. Бу футболчи 2011 йили “Ланс”дан 10 миллион еврога олиб келинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)