"Реал" жароҳат олган Бенземага ўринбосар топди

"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиққан Карим Бенземага ўринбосар олиб келмоқчи. Аввалроқ, уругвайлик форвардга "Барселона" қизиқиқаётганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Каванининг ўзи эса қишда клубини ўзгартирмоқчи эмас. 

Жорий мавсум 34 ёшли Эдинсон "қизил иблислар" сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг манкунианлар билан амалдаги битими 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
07/12/2021 17:37
Kavaniyam tuģri kelmaydi xoli realga kerakms bu