"Реал" "Жирона" билан ўйиндан кейин Ла Лигани коррупцияда айблади

  • 2 декабрь, 13:48
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 14-турида Мадриднинг "Реал" ва "Жирона" (1:1)  жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин "қаймоқранглар"нинг клуб телеканали учрашув бош ҳаками Де Бургос Бенгоэчеанинг фаолиятидан норозилик билдирди.

Tecno

"Де Бургос “Жирона”га қарши ўйинда қўпол ва асоссиз хатоларга йўл қўйди. У — жамоага энг кўп зарар етказган одам. Ла Лига коррупцияланган. “Реал” қандай ўйнашидан қатъи назар, реаллик шундаки, ҳакамлар клубга тўсиқ қўяди, қарор чиқариши керак бўлганлар эса ҳеч қандай чора кўрмайди, уларнинг раҳбарияти эса буни оқлайди", — деб ёзади испан нашри Marca клуб телеканали баёноти асосида.

Шунингдек, клуб ўйин охирида берилмаган пенальти бўйича ҳакам қароридан норози бўлиб апелляция киритди. Уларнинг фикрича, ҳужумчи Родриго ва рақиб ҳимоячиси ўртасида жарима майдонида бўлган курашда қоида бузилиши содир бўлган.

Маълумот учун, Хаби Алонсо шогирдлари турнир жадвалида 14 та ўйиндан кейин 33 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!