“Реал” жуда фойдали ўйинчини кўзлади

  • 28 март, 2022, 13:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ёзги трансферлар вақтида нафақат Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холанд, балки бошқа ўйинчилар учун ҳам курашади.

Tecno

El Nacional нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари “Интер” юлдузларидан бири Николо Барелланинг трансфер имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

25 ёшли ярим ҳимоячига шахсан бош мураббий Карло Анчелотти қизиқиш билдиряпти. У ўз ҳамюрти ёрдамида майдон марказини мустаҳкамлашни мўлжаллаяпти.   

Николо Барелла А Серияда 27 та учрашувда қатнашиб, бир жуфт гол муаллифи бўлди ва жамоадошларига 10 та голли пас узатди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади.

“Реал” мақсадига эришиш учун 70 миллион евро атрофида маблағ сарфлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!