"Реал" Карваҳалга ўринбосар топди

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария”даy Карвахалга ўринбосар топди.

"Реал" ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль ўрнини босадиган ўйинчи изламоқда. "Fichajes" нашри фикрича, “Бавария” аъзоси Нуссаир Мазрауи “қаймоқранглилар”нинг қизиқишлари доирасига тушган. Марокашлик футболчи Мюнхендаги ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди, шу боис у ёзда клубини алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Мазрауи нафақат ўнг қанотда, балки чапда ҳам, марказий ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнай олади. Бундай кўп қирралилик кўплаб клублар эътиборини тортади.

Маълумот учун, нуфузли "Тransfermarkt" портали  25 ёшли марокашлик ҳимоячини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!