"Реал" Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи
"Реал" ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль билан янги шартнома билан имзоламоқчи. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти тез орада испаниялик ҳимоячиси билан янги шартнома бўйича музокараларни бошламоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, Мадрид клуби Карвахалнинг ўтган мавсумдаги ўйинларидан жуда мамнун. Бундан ташқари, раҳбарият унинг Евродаги фантастик ўйинидан ҳам ҳайратда. У Хорватияга қарши баҳсда Ямалнинг узатмасидан сўнг гол урди ва Еврода гол киритган энг ёши катта испаниялик футболчига айланди.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида тугайди. Дани 2014 йилдан бери "қаймоқранглилар" билан 6 марта Чемпионлар лигасида, 4 марта Ла Лигада ғолиб бўлди.
Фикрлар