“Реал” катта трансфердан воз кечди
“Реал” раҳбарияти “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени трансферидан воз кечди ва ёзда бу ўйинчи учун курашмайдиган бўлди.
“Қироллик клуби” бу ўйинчини анчадан бери кузатиб келаётган эди ва Орельен учун асосий даъвогар сифатида тан олинганди. Бироқ, клуб мутасаддилари ҳозирги таркиб ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга муҳтож эмас, деган қарорга келди.
Чуаменига айни пайтда “Ливерпуль”, “Арсенал”, ПСЖ каби клублардан қизиқиш бўляпти. “Монако” бу ўйинчисини 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Чуамени якунланаётган мавсумда барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар