“Реал” катта трансферларни кўзлади
Килиан Мбаппедан қуру қолган “Реал” мутасаддилари бошқа трансферга эътибор қаратмоқда. Маълумки, мадридликлар “Челси”дан кетган Антони Рюдигерни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш масаласини ижобий ҳал қилган.
Шунингдек, “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменининг трансферини 100 миллион еврога ҳал қилингани ҳам айтилмоқда.
Карло Ачелотти бу билан тўхтаб қолмайди. Италиялик мутахассис шу ёзда битта марказий ҳужумчи ва икки нафар ҳимоячи сотиб олмоқчи.
Бош мураббий талабларини бажариш учун клуб президенти Флорентино Перес бир неча ўйинчидан қутилмоқчи. Хусусан, у ишончни оқламаган ҳужумчилар – Лука Йович ва Мариано Диасдан воз кечишга тайёр. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Марко Асенсио ва Дани Себальос бўйича ҳам бир қарорга келиш керак.
Захирадаги дарвозаон Андрей Лунин кўпроқ ўйнаш учун бошқа жамоага ўтадиган бўлди. Унинг ўрнини “Наполи” кипери Давид Оспина эгаллайди.
Фикрлар