
"Реал" Каземирога ўринбосар топди
"Реал" Мадрид "Ньюкасл" ярим ҳимоячисини Каземиро кетган тақдирда, ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумки, "Манчестер Юнайтед" 30 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.
"As" нашри берган хабарга кўра, мадридликлар "қарғалар" ўйинчиси Бруно Гимараэсни Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
"Ньюкасл" устози Эдди Хау Брунони муҳим футболчи, деб ҳисоблайди. Инглиз клуби уни "Лион"дан 42+8 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олганди.
Фикрлар