“Реал” келажак учун ҳам режалар тузиб қўйган
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти таркибни кучайтириш учун бир қанча трансферларни амалга ошириши мумкин.
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "қироллик клуби"нинг қизиқишлари доирасига тушди, дея хабар беради “Marca” нашри.
Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти англиялик хавбекни келаси ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Беллингемнинг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали англиялик футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Боруссия"нинг барча мусобақалар доирасидаги 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар