"Реал" кетма-кет иккинчи учрашувда мағлубиятга учради

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида "Ювентус" ҳамда "Реал" ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда туринликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 1-дақиқадаёқ "кекса сеньора" аъзоси Кин ҳисобни очди. 20-дақиқада Веа орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 38-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Винисиус фарқни қисқартирди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида эса Влахович ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Қайд этиш лозим, Анчелотти шогирдлари кетма-кет иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учрамоқда. Ўтган сафар улар "эл-класико"да "Барса"га йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

  • Товарищеские матчи. Клубы
  • 1-тур

Ювентус

  • Мойзе Кин 1'
  • Тимоти Веа 20'
  • Душан Влахович 90'
3 : 1

03.08.2023 04:35

Реал Мадрид

  • Винисиус Жуниор 38'


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!