
"Реал" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, футболчиларга қанча мукофот бериши маълум бўлди!
AS нашрининг хабарига кўра, "Реал МАдрид" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган тақдирда ҳар бир футболчига 1 миллион евродан мукофот пули тўлашни тасдиқлаган.
Ушбу мукофот миқдори Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганда ҳам футболчиларга тўланадиган суммага тенг.
Агар "Реал" бўлажак турнирдаги барча учрашувларда зафар қучиб, совринни қўлга киритса, клуб 140 миллион еврога яқин даромад олиши мумкин. Чемпионлар лигасида тўлиқ ғалаба эса 100 миллион евро атрофида маблағ келтиради.
Шунингдек, ФИФА томонидан кафолатланган пул мукофотларига қўшимча равишда телевидение трансляциялари ҳуқуқлари ва бошқа хизматлардан ҳам тушум бўлади.
2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтади.
Фикрлар