“Реал” Куртуа ўрнига Туркиядан зўр дарвозабон топди

“Реал” жорий мавсумда дарвозабонлар масаласида айрим муаммоларга ждуч келди. Асосий посбон Тибо Куртуа кетма-кет жароҳат олиб, узоқ вақтини даволанишга сарфлади.

“Челси”дан ижарага олинган Кепа Аррисабалага ишончни оқлай олмади. Захира посбони Андрей Лунин асосий номзодга айланди, лекин бир йилдан кейин тугайдиган шартномани узайтириш учун “отни калласи”дек маош талаб қиляпти.

Ана шу омиллар клуб мутасаддиларини янги дарвозабон қидиришга мажбур қилди. Мадридликлар назарига “Трабзонспор”нинг 18 ёшли голкипери Онуралп Чевиккан тушди.

Тез орада иқтидорли дарвозабон трансферини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию