“Реал” кутилмаганда супертрансферни тўхтатди

“Реал” ўзи анчадан бери олишни орзу қилаётган “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг трансфери бўйича бир ой олдин бошланган музокараларни тўхтатишга қарор қилди.

Бунга “Қироллик клуби” коронавирус пандемиясининг қайта қўзғалиб бораётгани туфайли, молиявий имкониятлари кўриб чиқишга мажбур бўлаётгани сабаб сифатида келтирилмоқда. Мадридликлар бу масалага ёзги трансферлар бюджети тасдиқланганидан кейин, яъни апрель ойида қайтиши мумкин.

18 ёшли футболчи ёзда “Ренн” жамоасини тарк этиб, мадридликлар сафига қўшилишга қарор қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)