“Реал” куйиб қолди

  • 22 май, 2022, 14:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ўзи кутган футболчилардан қуруқ қолди. Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га ўтиб кетди. Килиан Мбаппе мадридликларни умидвор қилиб, сўнгги палада ПСЖда қолишга қарор қилди.

Tecno

Кутилмаган вазиятга тушиб қолган “Қироллик клуби” тезда бошқа футболчини олишни мўлжалламоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, мадридликлар қатор гранд клублар нишонида турган “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменига кўз тикмоқда.

Монаколиклар “Бордо” тарбияланувчисини икки йил муқаддам 18 миллион еврога трансфер қилганди. Энди улар 22 ёшли ўйинчини 40 миллион евродан кўпроқ суммага қўйиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!