"Реал" Кварацхелия учун 150 миллион евро тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия фаолиятини бошқа Европа грандида давом эттириши мумкин.

Teamtalk нашри маълумотига кўра, грузиялик футболчига Мадриднинг "Реал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" раҳбарияти 24 ёшли вингер трансфери учун 150 миллион евро ажратишга тайёр экани айтилмоқда.

Кварацхелия 2025/26 йилги мавсумда Париж клуби сафида 48 та учрашувда иштирок этиб, 19 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Хвича Кварацхелиянинг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!